ТАБИИЙ ИПАКДАН ЭКСПОРТБОП КРЕПДЕШИН ГАЗЛАМАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ

TO'LIQ MATN:

Abstrakt

Ушбу мақолада янги структурадаги ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларига асосланган маҳаллий хомашё асосида юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича тадқиқот натижалари келтирилган. Ипларнинг хусусияти ва тўқиманинг янгича тузилишини бирлаштирган ҳолда, янги турдаги креп жилоси оширилган газламани тўқиш учун газламанинг техник ҳисоби ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқариш технологик тизими танлаб олинган. Шойи газламалар ишлаб чиқаришда креп жилоси махсус технологияда тайёрланган танда ва арқоқ ипларини ишлатиш натижасида шакллантирилади. Бу ипларга 3-4 дона хом ипак ипларини қўшиб пишитиш жараёнида катта (бир метрга 3000 ва ундан кўп) икки хил йўналишда S ва Z бурамлар берилди. Бундай иплар креп иплари дейилади. Улар тўқимада танда, арқоқ ёки ҳам танда, ҳам арқоқ сифатида ишлатилиб, маълум тартибда жойлаштириш натижасида ва пардозлаш жараёнида елимсизлантириш орқали креп жилоси ҳосил қилинади. Чизиқли зичлиги 2,33 ва 3,23 текс бўлган табиий хом ипакларнинг янги турдаги креп жилоси оширилган тўқима тўқиш учун тайёрлаш бўйича технологик тизимнинг барча ўтимлари, технологик омиллари ўрганиб чиқилиб, креп жилоси оширилган кўйлакбоп ипак газламаси ишлаб чиқарилган. Тадқиқотнинг мақсади табиий ипакдан янги турдаги тўқималар ва уларнинг ишлаб чиқариш такомиллаштирилган ресурстежамкор технологиясини яратишдир.

Mualliflar haqida

How to Cite

Муҳаммадрасулов , Ш., Ахунбабаев , О., Ҳабибуллаев , Д., & Каримов , Р. (2022). ТАБИИЙ ИПАКДАН ЭКСПОРТБОП КРЕПДЕШИН ГАЗЛАМАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ. ILM-FAN VA INNOVATSION RIVOJLANISH, 5(2), 88–97. Retrieved from https://ilm-fan-journal.csti.uz/index.php/journal/article/view/40
Ko'rishlar soni: 38

Ushbu muallif(lar)ning eng koʻp oʻqilgan maqolalari