СУЮҚ МУҲИТЛАРНИНГ КИНЕМАТИК ҚОВУШҚОҚЛИГИНИ ЎЛЧАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ ВА ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИНИНГ МЕТРОЛОГИК КУЗАТУВЧАНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Abstrakt
Ушбу тадқиқот предмети суюқ муҳитлар қовушқоқлигини ўлчашнинг замонавий усуллари ва республикада унинг метрологик таъминоти ҳолатини ўрганиш ҳамда тажриба натижаларини Халқаро бирликлар тизимигача (SI) бўлган метрологик кузатувчанликни таъминлашни тадқиқ қилишдир. Тадқиқот натижалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқовқат, биологик фаол қўшимчаларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда метрологияда кенг қўлланилиши бўйича долзарб аҳамиятга эга. Шу билан бирга, мазкур тадқиқот қовушқоқликни ўлчаш воситаларини нефть саноати, ёқилғи саноати, тиббиёт, косметология, геология ва қурилиш саноати ҳамда бошқа муҳит тармоқларида маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини баҳолаш, ишлаб чиқариш шароитида технологик жараёнларни назорат қилишда кенг қўлланилиши билан аҳамиятлидир. Ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасида вискозиметрлар метрологик таъминотининг илмий, техник, ташкилий ва меъёрий асосларини такомиллаштириш масалалари учун илмий-амалий тавсия ва ечимлар берилди. Тадқиқот натижаларидан ўлчашлар бирлигини таъминлаш соҳасидаги аккредитланган давлат ва юридик шахсларнинг метрологик хизматлари фаолиятида фойдаланиш мумкин. Олиб борилган ўрганишлар, турли илмийназарий ва ишчи вискозиметрларнинг метрологик текширув, тажриба натижалари асосида якуний хулосалар ишлаб чиқилган.