ЯНГИ ТУЗИЛИШЛИ БЎЙЛАМА ПАХТА-ИПАКЛИ ТРИКОТАЖ ТЎҚИМАЛАРИ СИФАТИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ
Abstrakt
Тўқимачилик корхоналари-да сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда замонавий техника ва технологиялар билан таъминланганлик муҳим ўринга эга. Маҳсу-лот сифатининг ортиши эса ассортимент турининг кенгайиши ва истеъмолчи талаби-ни қондиришда катта роль ўйнайди. Мақола-да маҳаллий хомашёлардан самарали фойда-ланиб, пахта ва йигирилган ипак ипларидан бўйлама нақшли трикотаж тўқималарининг сифат кўрсаткичларини комплекс баҳолаш масаласи ёритилган. Бўйлама нақшли пах-та-ипакли трикотаж тўқима намуналарининг 4 хил варианти LongXing фирмасида ишлаб чиқарилган 14-класс икки игнадонли трико-таж тўқув машинасида тўқиб олинди. Три-котаж тўқималари сифатини баҳолаш улар орасидан рационал вариантларни танлаш имконини беради. Олинган натижаларни ама-лиётга жорий этиш ички ва ташқи бозорни сифатли енгил устки кийимлар билан тўлди-ришга хизмат қилади.