КИЙИМ ОСТИДАГИ МИКРОИҚЛИМ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛЛАРИ
Abstrakt
Махсус кийимни эксплуатация қилиш мобайнида унинг остида метаболик маҳ-сулотлар, яъни буғ-газ ва нам фаза кўринишида-ги тер тўпланади. Ишчиларнинг меҳнат унум-дорлигини ошириш ва организмнинг комфорт муҳити, яъни махсус кийим остидаги оптимал микроиқлимни сақлаб қолиш учун тўпланган намлик ва бошқа метаболик маҳсулотларни тезда бартараф этиш лозим. Ушбу муаммони ечиш усули меҳнатнинг оғирлик даражаси ва атроф-муҳит параметрларининг ўзгариши би-лан боғлиқ бўлган инсон танаси томонидан ис-сиқлик узатилиши ҳолатини меъёрлаштириш-га қаратилган бўлиши керак. Қўйилган муаммо махсус кийим конструкциясининг рационаллиги ёки махсус кийимбоп матоларнинг гигиеник ху-сусиятини ошириш йўли билан бартараф эти-лиши мумкин. Мазкур мақолада автомобиль саноати корхоналари ишчилари учун тавсия этилаётган янги толавий таркибли газла-мадан тайёрланган ва амалдаги махсус кийим остидаги микроиқлим параметрлари аниқлан-ган ҳамда олинган натижалар қиёсий таҳлил қилинган. Гигиеник хусусияти оширилган янги толавий таркибли газламадан тайёрланган махсус кийимда микроиқлимнинг комфорт дара-жаси қайд этилган ва мазкур махсус кийим ав-томобиль заводларининг йиғув цехи ишчилари учун тавсия этилган.