ИККИ ТАКТЛИ ИМПУЛЬС ЎЗГАРТИРГИЧЛИ, ЕР ОСТИ КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ АНИҚЛОВЧИ ҚУРИЛМА
Abstrakt
Шаҳарларнинг катта масштаб-ли топографик суратини олиш жараёнида, айниқ-са, саноат объектларининг умумий ижро режаси яратилаётганда, геодезик хизматлар томони-дан нафақат ер усти объектларини ўлчаш ишла-ри, балки ер ости коммуникациялари: нефть-газ, сув металлик қувурлари ва энергетик, алоқа ка-беллари маҳаллий жойлашишини топиш ишлари олиб борилади. Ер ости коммуникацияларининг жойлашиши махсус электрон асбоблар – трасса ва кабель излагичлар ёрдамида аниқланади. Ушбу қурилмаларни ишлатиш жараёнида қуйидаги баъзи камчиликлар аниқланди: саноат шовқин-лари кучайган шароитларда қувурлар ёки ка-белларни аниқлаш ва маҳкамлаш қийинлашади, нисбатан катта вазн ва ўлчам параметрлари туфайли қидирув жараёни самарадорлиги, аниқ-лиги, юқори энергия интенсивлиги ва фойдала-ниш қулайлиги даражаси пасаяди. Мақолада бугунги кунда қўлланилаётган қидирув қурил-маларининг қиёсий таҳлили ўтказилди. Нати-жада схема ечимларининг техник камчиликлари аниқланди ва шулар асосида патентланган техник ечим импульс ўзгартиргичли, ер ости коммуникацияларини аниқловчи қурилма ишланмаси яратилди ва модели ясалди. Ўтказилган синов ва тадқиқотлар асосида уларнинг техник кўрсат-кичлари аниқланди. Техник ечим “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасида патентланган