МУҲАНДИС-МЕТРОЛОГЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИДА “МЕТРОЛОГИЯ АСОСЛАРИ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Abstrakt
Мақолада Ўзбекистонда таъ-лим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва битирув-чиларнинг компетенцияларига қўйиладиган та-лаблар нуқтаи назаридан муҳандис-метрологлар учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш жараёнига илғор технологияларни жорий этиш-нинг долзарблиги очиб берилган. Метролог-мутахассислар компетенцияларининг таркибий қисмлари ўрганилган. Назарий ва амалий машғу-лотларни ташкил этишнинг энг самарали усул-лари ва технологиялари, жумладан, ролли ва иш-билармонлик ўйинлари, тренинглар, лойиҳалар, кейс усули, вазиятни моделлаштириш ва ақлий ҳужум батафсил тавсифланган. Бугунги кунда таълим жараёни узлуксиз, мослашувчан, интен-сив, кўп босқичли ва ҳаракатчан бўлиши лозим.
Бизнинг фикримизча, ўлчаш асбобларини лой-иҳалаш, яратиш ва қўллаш соҳасида муҳандис-метрологларнинг касбий тайёргарлигидан фой-даланишга асосланган концепция ижтимоий ва касбий жиҳатдан ривожланган шахсни шакллан-тириш ғоялари билан суғорилган бўлиши керак.