ИШҚОРЛИ ТУЗЛАР ҚЎШИЛГАН ФОСФОРИТЛАР АСОСИДАГИ ТЕРМОФОСФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Abstrakt
Ушбу ишнинг моҳияти натрий ва калий каби ишқорий металлар тузларини Марказий Қизилқум фосфоритларининг турли таркибли намуналарига аралаштириб, микроструктураси ва механик хоссалари ўзгаришини ўрганишдан иборат. Маълумки, бу турдаги хомашёда фосфор миқдори кам, карбонатлар ва хлор миқдори юқори бўлганлиги учун унга кислотали ишлов бериб бўлмайди. Хомашёдан юқори сифатли фосфорли ўғит олиш учун эса уни, аввало, бойитиш керак. Қизилқум фосфорит заводида кўп босқичли бойитиш ишлари амалга оширилади: майдалаш, қуруқ усулда бойитиш, хлордан ювиш, СО2 ни чиқариб юбориш учун куйдириш. Ушбу турдаги фосфат хомашёсини қайта ишлашнинг истиқболли йўналишларидан бири унга термик ишлов бериш орқали минерал таркибидаги ўсимликлар ўзлаштира олмайдиган ҳолатда бўлган кристалл панжарани парчалашдир. Мақолада турли хил ҳарорат ва вақт оралиғида натрий ва калийнинг хлорид, сульфат, карбонатли тузлари ва силвинит минералини кремний оксиди/кўмир билан оптимал нисбатларда аралаштириб олинган ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари таҳлили келтирилган.