КИСЛОРОД ТАРКИБЛИ ОРГАНИК ЭФИРЛАРНИНГ БЕНЗИН ЁҚИЛҒИЛАРИ ОКТАН СОНИГА САМАРАЛИ ТАЪСИРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Abstrakt
Мақолада кислородли органик эфирларнинг бензин ёқилғилари октан сонига самарали таъсири ўрганилган ҳамда физик-механик хоссалари таҳлил қилинган. Таклиф этилган Е-1, Е-2, Е-3 маркали октан сонини оширувчи қўшимчаларнинг ёқилғи октан сонига таъсири икки йўналишда тадқиқ этилди: тадқиқот ва мотор. Олинган дастлабки натижаларга кўра, октан сонига самарали таъсир этувчи тавсия этилган қўшимчалар аналогларига нисбатан октан сонини оширишга ижобий таъсир кўрсатди. Тажриба-синов давомида ушбу қўшимчаларни ёқилғиларнинг октан сонини оширишда қўллаш мумкинлиги исботланди. E-1, E-2 ва E-3 органик эфирлари асосидаги қўшимчалар риформация қилинган бензинга қўшилганда, октан сонининг тадқиқот ва мотор усули бўйича аналогларидан 0,1-1,1 бирликка самарадорлиги аниқланди.