СБШ-250МН БУРҒИЛАШ ДАСТГОҲИ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАҲЛИЛ ВА ТЕХНИК ЕЧИМЛАР

TO'LIQ MATN:

Abstrakt

Мақолада мамлакатимизнинг конч илик саноатида қўлланаётган СБШ-250МН маркали бурғилаш маши налари учун етказиб бериладиган электр энергияси сифати, электр юритмалари иш режимларини бошқариш усуллари ҳамда энергия самарадорлигини ошириш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, қурилмага етказиб берилаётган электр энергиясининг сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва бурғилаш қурилмасининг электр энергиясидан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.
Бундан ташқари, мақолада бурғилаш станокларида қўлланаётган компрессор қурилмаларини бошқаришнинг замонавий частотали бошқариш тизими ва энергия самарадорлигини оширишнинг оптимал ечимлари ҳамда имкониятлари таҳлил қилинган. Мақоланинг кириш қисмида бурғилаш қурилмалари электр таъминоти ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича илмий изланишлар олиб борган бир қатор хорижий тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқотлари ўрганилган. Асосий қисмда эса бурғилаш қурилмаларининг катта қувватли электр двигателлари томонидан энергия истеъмоли бўйича ҳисоблаш ишларининг қисқача шарҳи келтирилган. Тадқиқот натижаларига кўра, илмий изланишлар таҳлили ва кон корхоналаридан олинган маълумотлар асосида СБШ-250МН бурғилаш қурилмасининг катта қувватли электр ускуналарининг энергия истеъмоли кўрсаткичлари ҳамда уларни оптимал бошқариш усуллари ишлаб чиқилган.
Ушбу таклиф ва хулосалар СБШ-250МН бурғилаш қурилмаларида амалда қўлланса, қурилмалар учун энергия самарадор тизим ишлаб чиқишга эришилади.

How to Cite

Зохидов Одил Умирзокович, & Шомуродов Бахтиёр Хамидович. (2024). СБШ-250МН БУРҒИЛАШ ДАСТГОҲИ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ТАҲЛИЛ ВА ТЕХНИК ЕЧИМЛАР. ILM-FAN VA INNOVATSION RIVOJLANISH, 7(6), 42–51. Retrieved from https://ilm-fan-journal.csti.uz/index.php/journal/article/view/474
Ko'rishlar soni: 14