RFID ТЕХНОЛОГИЯСИ ТИЗИМИ ИШЛАШ МАСОФАСИГА МУҲИТНИНГ НАМЛИК ВА ҲАРОРАТ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ
Abstrakt
Ушбу тадқиқот RFID тизимларининг ишлаши контекстида электромагнит нурланиш ҳодисаларининг ўқувчи қурилма ва тег (ёрлиқ) нинг ўзаро таъсирига асосланган таҳлилга бағишланган. Тадқиқот давомида RFID тизимлари диапазонининг ҳарорат ва намлик каби ташқи омилларга сезиларли боғлиқлиги аниқланди. Мақсадга эришиш учун бир нечта ўзгарувчилар ва даражаларга эга бўлган қисман дифференциал тенгламалар ёрдамида назарий модель ишлаб чиқилди. Математик модель ноль ҳолатдаги электромагнит даврий тебранишларни сусайтиришга қаратилган бўлиб, бу RFID технологиялари самарадорлигига атроф-муҳитга таъсирини тавсифловчи иккита математик формула олиш имконини берди. Олинган натижалар RFID тизимларининг турли шароитларда ишлашини тушуниш ва оптималлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, симсиз алоқа соҳасида кейинги тадқиқотлар учун янги йўналишлар очади.