КАРБИД ФАЗАЛАРИНИНГ ЕЙИЛИШГА БАРДОШЛИЛИК ХУСУСИЯТИГА ТАЪСИРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Abstrakt
Жаҳонда бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири қуймакорлик усулида олинаётган металл ва қотишмалар мустаҳкамлигини ошириш, механик ва эксплуатацион хоссаларини яхшилаш орқали иқтисодий самарадорлигини юксалтиришдир. Шу сабабли қатор олимлар гуруҳи ейилишга бардошли материаллар ишлаб чиқариш ва уларнинг керакли хоссаларини яхшилаш борасида изланишлар олиб бормоқда. Ушбу мақолада олимларнинг юқори хромли оқ чўянларнинг асосий структуравий ташкил этувчиларидан бири бўлган карбидлар жойлашуви ва кристалланиш жараёнида ажралиб чиқувчи карбид фазаларининг турлари ейилиш хусусиятига қандай таъсир кўрсатиши борасида олиб борган тадқиқотлари натижалари таҳлил қилинган. Мақолада намуналарга термик ишлов берилгандан кейин абразив ва эрозион ейилишни аниқлаш учун синов қурилмаларида олиб борилган тест натижалари ва карбидларнинг тури, шакли ва жойлашуви ейилиш хусусиятларига қандай таъсир кўрсатиши баён этилган. Синов натижаларига кўра, гексагонал тузилишга эга бўлган М7С3 карбиди энг яхши кўрсаткич намоён этади.