СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИДА МАНБАДАГИ ОҚИМНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИДА МЕТЕОРОЛОГИК ПАРАМЕТРЛАРНИ HBV-LIGHT МОДЕЛИ ОРҚАЛИ ГИДРАВЛИК ВА ГИДРОЛОГИК МОДЕЛЛАШТИРИШ

TO'LIQ MATN:

Abstrakt

Компьютер технологиялари, моделлаштириш учун дастурлар бугунги кунда сув хўжалиги соҳасини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Улардан HBV-light model (HBV – Hydrologiska Byrans Vattenavdelning) дастури ҳозирда гидравлика ва гидрология соҳасида дунё бўйлаб фойдаланиб келинаётган моделлардан саналади. Ушбу мақолада HBV-light model дастуридан фойдаланиб, табиий шароитлар (ҳарорат, шамол, тупроқ) нинг оқим ҳосил бўлишидаги ўрни ва таъсири баҳоланди. Бунда 2021 йилнинг 26 апрелидан 2023 йилнинг 21 сентябрига қадар олинган Жиззах вилояти метереологик маълумотлари дастурга киритилди ва оқим ҳосил бўлишига таъсири ўрганилди. Метереологик маълумотлардан ўртача, максимал ва минимал ҳарорат, ҳаво намлиги, шамол тезлиги, , қуёш радиацияси ва ёғингарчилик миқдорларининг 3 йилликдаги ҳар бир кунлик ўзгариши олинди. Натижаларга кўра, ўртача ҳарорат ошиб боргани сари сув миқдори кўпайган, ҳаво ҳарорати тушиб кетганда эса, аксинча, камайган, ёғингарчилик таъсири эса ҳарорат кўтарилганда камайиб, тушганда ошиб кетган. Тупроқнинг тузилиши ҳам оқим ҳосил бўлишига ўз таъсирини кўрсатди, яъни тупроқ тузилиши, унинг механик таркиби ўзида сув йиғиш хусусиятига кўра турлича ва шунга асосан, тупроқда тўпланган сув миқдори кўпайгани сари оқим сарфи камайган, камайганда эса кўпайган.
Бундан ташқари, оқим ҳосил бўлишида буғланишнинг ҳароратга тўғри пропорционаллигини инобатга олиб, графикларда буғланиш кўп бўлса, оқим ҳам кўп, кам бўлса, оқим ҳам камайиши аниқланди. Яна бир параметр сифатида ер ости сувларини кўрсатиш мумкин. Бунда оқим ер ости сувлари билан ҳам тўғри пропорцияга эга. Оқим ҳосил бўлишида юқоридаги параметрларнинг таъсири аҳамиятли эканлиги исботланди

How to Cite

Самиев Луқмон Найимович, Абдураимова Дилбар Арифжановна, & Жалилова Хумора Абдумўмин қизи. (2024). СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИДА МАНБАДАГИ ОҚИМНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИДА МЕТЕОРОЛОГИК ПАРАМЕТРЛАРНИ HBV-LIGHT МОДЕЛИ ОРҚАЛИ ГИДРАВЛИК ВА ГИДРОЛОГИК МОДЕЛЛАШТИРИШ. ILM-FAN VA INNOVATSION RIVOJLANISH, 7(3), 81–92. Retrieved from https://ilm-fan-journal.csti.uz/index.php/journal/article/view/534
Ko'rishlar soni: 4