ПОЛИКОМПОНЕНТЛИ ЙИГИРИЛГАН ИПЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Abstrakt
Ушбу мақолада пахта, вискоза ва ипак толаларининг хусусиятлари ҳамда тўқув ва трикотаж маҳсулотлари учун янги хомашё турларини кўпайтиришга оид мулоҳазалар баён қилинган. Тадқиқотнинг мақсади ипак, пахта ва вискоза толаларини технологик параметрлари бўйича танлаб олиш ва поликомпонентли ип ишлаб чиқаришдан иборат.
Мақолада, шунингдек, йигирилган ипак ишлаб чиқаришда хорижий пилла чувиш автоматларининг тортиш цилиндрларидаги кесмалардан фойдаланиш имконияти ҳамда аралашма таркибий қисмларининг оқилона нисбати асосланган; мавжуд пахта йигириш технологиясидан соф пахтага қараганда анча юқори узилиш хусусиятига эга поликомпонентли ип ишлаб чиқариш имконияти исботланган. Аниқланишича, вискоза толасининг барча асосий кўрсаткичларида катта бир хилликка эга бўлган толалар паст чизиқли зичликка эга бўлган табиий ипак толалар орасидаги ишқаланиш кучларини оширади ва улардан тайёрланган маҳсулотларга ипаксимон ташқи кўриниш беради. Пилталаш дастгоҳининг чўзиш мосламасида толалар ҳаракати кўриб чиқилди ва ипнинг чизиқли зичлигидаги оғишларнинг юзага келиши мумкин бўлган сабаблари аниқланди