МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ГЕТЕРОКОМПОЗИТ ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ТРИБОЛОГИК ВА МЕХАНИК ХОССАЛАРИ
Abstrakt
Ҳозирги вақтда физик-механик хоссалари яхшиланган материалларни ишлаб чиқиш соҳасидаги тадқиқотларда эскиришда ишлатиладиган металл конструкциялар учун ейилишга бардошли полимер композит материаллардан тайёрланган металл-полимер тизимларида қисмлар ва конструкциялар ишлаб чиқиш ҳамда транспорт воситаларида қўлланиладиган конструкцияларнинг ейилишини камайтириш мақсадида агре ва абразив муҳитлар, шунингдек, материалларнинг янги композицияларини яратиш ва улардан физик-механик хоссалари яхшиланган қисмлар ва конструкциялар лойиҳалашга катта эътибор берилмоқда.
Шундай экан, структуравий ва фазалараро боғланишларни ўзгартириш орқали полимерлар асосидаги композит материаллар композицияларини ишлаб чиқиш, уларнинг ишлаш хусусиятларига қараб, мустаҳкамлик хусусиятларини ўрганиш ҳамда улар асосида материаллар ва қисмлардан фойдаланиш ишончлилигини таъминлаш долзарбдир. Шу муносабат билан кимёвий, физик, механик ёки уларнинг комбинацияси бўлиши мумкин бўлган, гетерокомпозитларнинг структуравий модификациясида самарадорликка эга модификациялаш усуллари тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Ушбу мақолада гетерокомпозит полимер материалларини ҳосил қилишда қўлланиладиган механокимёвий модификация усули ёрдамида янги материал яратиш ўрганилди. Тадқиқотнинг мақсади ЭД-20 термопласт пластмассаси асосидаги полимер гетерокомпозициясининг трибологик характеристикалари, яъни ишқаланиш коэффициенти ва ейилиш тезлиги бўйича оптимал таркибини топишдир