ПАХТА ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИДА ПАХТА ЧИГИТИНИ ТОЗАЛАШ ВА САРАЛАШ ЖАРАЁНИ ТАҲЛИЛИ
Abstrakt
Ушбу илмий мақолада пахта саноатининг асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланган пахта чигитининг физик-механик хусусиятлари ҳамда толадан ажратилган чигитларни тозалаш ва саралашда қўлланиладиган амалдаги РНС, CХА, УСМ қурилмалари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, ушбу қурилмаларнинг пахта чигитини тозалаш ва саралаш жараёнида афзаллик ва камчиликлари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича олиб борилган амалий ва назарий илмий-тадқиқот ишлари таҳлил қилинган. Олиб борилган илмий-тадқиқот ишларида ғўза чигитларини тозалаш ва саралашда муаллиф томонидан кузатилган долзарб муаммолардан бири бўлган таркибида йигирувга яроқли толаси бор чигитларни чигитлар оқимидан ажратиб олиш масаласи илгари сурилган. Шу билан бирга, мавжуд қурилмаларнинг ишчи органларида чигитлар ҳаракати назарий ўрганилган ҳамда чигит ҳаракат траeкториясига мос равишда ҳаракат дифференциал тенгламалари тузилган. Таҳлил натижаларига кўра, чигитларни тозалаш ва саралаш машиналарини ҳаракатлантирувчи иш юзасига бир текисда жойлаштириш имкониятини яратиш ва юза бўйлаб ҳаракатланувчи чигитларга таъсир қилувчи кучларни аниқлаш технологик жараённинг самарадорлигини оширишга олиб келади.