НУҚСОНЛИ ПИЛЛАЛАРНИ ЧУВИШ ВА ХОМ ИПАК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Abstrakt
Мазкур мақолада республика-мизда етиштирилаётган маҳаллий Наврўз-1 ва Хитой дурагайи пиллаларини саралашда чиқади-ган нуқсонли пиллаларни доналаб чувиш орқали ипининг ингичкалашиши, нотекислиги, умумий ва узлуксиз чувилиш узунликлари тадқиқ этил-ган. Нуқсонли пиллаларни чувишнинг йўлга қў-йилиши орқали хом ипак миқдорини кўпайтириш, ундан турли ассортиментдаги матолар тайёр-лашга эришиш мумкинлиги асосланган. Қўйилган мақсадга эришиш учун икки усулда тадқиқотлар ўтказилган: юқори чизиқли зичликдаги хом ипак олиш (16,60 текс) механик пилла чувиш даст-гоҳида, 10,75 ва 13,33 текслиси эса автоматик пилла чувиш дастгоҳида амалга оширилган.
Дастгоҳлар учун тажрибалар орқали аниқлан-ган технологик параметр ва режимлар жадвал-ларда келтирилган. Янги усулда чувиб олинган юқори чизиқли зичликдаги хом ипак сифати амалдаги O‘z DSt 3313:2018 давлат стандарти талаблари бўйича баҳоланган ва натижалар ижобий: механик дастгоҳдан олингани А синфи-га, автоматдан олингани эса 2А синфига мосли-ги аниқланган. Юқори чизиқли зичликдаги 10,75 ва 13,33 тексли хом ипакни автомат пилла чу-виш дастгоҳларида ишлаб чиқариш учун даст-гоҳдаги назорат аппаратига тегишли ўзгарти-ришлар киритилган ва назарий ҳисоблар бажа-рилган. Олинган юқори чизиқли зичликдаги хом ипакдан гилам иплари ишлаб чиқаришда фойда-ланиш тавсия этилган. Бу иплардан нафақат гиламчилик, балки турли ипак костюмбоп мато-лари тайёрлашда ҳам фойдаланиш мумкин