ПАХТАНИ ТАШИШДА ҲАВОДАН АЖРАТИШ ЖАРАЁНИ ЭКСПЕРИМЕНТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Abstrakt
Мақолада пахта тозалаш корхоналари ҳудудидан асосий бино билан узоқ масофада жойлашган ғарамлардаги пахтани қувурларда ташишда қўлланадиган қўзғалувчан қурилманинг ишлаши натижасидаги камчиликлар ҳамда бу қурилма бўйича илмий тадқиқот ишлари таҳлили келтирилган. Камчиликлар сифатида қурилманинг иш самарадорлиги пастлиги ташиш ҳамда пахтани ҳаводан ажратишда тола ва чигит ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек, толанинг йўқолиши кабилар аниқланган. Ушбу камчиликларни камайтириш мақсадида қўзғалувчан қурилма учун такомиллашган сепаратор таклиф этилган.
Мазкур конструкция пахта тозалаш корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнига ўрнатилган ва ишлаб чиқариш шароитида тадқиқотлар олиб борилган. Янги конструкцияда бажарилган тадқиқотларнинг оптимал параметрларини аниқлаш учун тажрибалар кўп омилли экспериментлар сифатида режалаштирилди ва белгиланган стандарт асосида БОТ 24-1 тажрибаси ўтказилди. Тажриба жараёнида олинган қийматлар замонавий компьютер дастурида қайта ишланиб, регрессион тенгламалар олинди.
Регрессион тенгламалар коэффициентларининг Стъюдент мезони асосида аҳамиятга моликлиги, Фишер мезони ёрдамида эса олинган тенглама адекватликка текшириб кўрилди.