МАҲАЛЛИЙ ЖУН ТОЛАЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН НОТЎҚИМА МАТОДАН УСТКИ КИЙИМ ПАКЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Abstrakt
Ушбу мақолада истеъмолчилар талабларини ўрганиш ҳамда тикув буюмларининг стандарт даражага қанчалик мувофиқлиги юзасидан республика ички бозорлари, хусусан, куз-қиш мавсумидаги тикув буюмлари ҳамда устки кийимларда иссиқ сақловчи нотўқима матолардан фойдаланиш кўлами бўйича ўтказилган маркетинг тадқиқоти натижалари келтирилган.
Мавжуд иситувчи қатламли пакет намуналари ҳамда маҳаллий қўйларнинг дағал жун толаларидан қайта ишлов бериш орқали игна санчиш усули ёрдамида ишлаб чиқилган толавий таркиби 70 % жун ва 30 % полиэстер ҳамда толавий таркиби 60 % жун ва 40 % полиэстер аралашмали нотўқима матолардан тайёрланган иссиқлик сақловчи пакет намуналарининг физик-механик кўрсаткичлари ўрганиб чиқилган. Тажрибавий тадқиқот натижалари асосида маҳаллий қўйларнинг дағал жун толаларидан қайта ишлов бериш орқали олинган, толавий таркиби 70 % жун ва 30 % полиэстер аралашмали нотўқима матолардан иссиқлик сақловчи қатлам сифатида фойдаланиб, устки кийимлар учун кийим пакети шакллантириш тавсия этилди.