ФАЗАЛАР ЧЕГАРАСИДА ФОСФОЛИПАЗА Д АКТИВАЦИЯСИ, ИШЛАШИ, РЕГУЛЯЦИЯСИ ВА ЛОКАЛИЗАЦИЯСИ
Abstrakt
Мазкур мақолада фосфолипаза Д ни турли тирик организмлардан ажратиб олишга доир тадқиқотлар, лецитин ва лизолецитин, металл ионлари, органик эритувчилар, детергентлар, адсорбентлар, гидролиз маҳсулотлари ёки уларнинг табиий ва синтетик аналоглари иштирокида ва турли реакция шароитида бу ферментнинг фаоллашуви батафсил ўрганилган ва муҳокама қилинган.
Олинган натижалар асосида гидролиз маҳсулотларидан кластер, рафт ёки микродомен ҳосил бўлиши пайтида липид – сув, липид – липид ва липид – оқсил фазалари чегарасида фосфолипаза Д нинг фаоллашиши, ишлаши, регуляцияси ва локализацияси тўғрисида янги гипотеза таклиф қилинган. Фосфолипаза Д га сирт мембранали вектор ферменти, латерал насоси ёки 2D принтери сифатида қаралади. Фосфолипаза Д фосфолипид субстрати Cа2+ ионлари билан бир вақтда ўсиб бораётган микродоменда янги фосфатид маҳсулотига айланади. Шунингдек, мақолада мембранология, биотехнология, овқатланиш ва тиббиётнинг бир қатор масалалари ва муаммоларини ҳал қилишда липолизни тартибга солиш механизмининг мумкин бўлган қўлланилиши муҳокама қилинган