ҚЎЗҒАЛУВЧАН ҚУРИЛМА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

TO'LIQ MATN:

Abstrakt

Мақолада пахта тозалаш корхоналари ҳудудида асосий бино билан узоқ масофада жойлашган ғарамлардаги пахтани қувурларда ташишни амалга ошириш учун қўзғалувчан қурилма ўрганилди ва қўзғалувчан қурилма самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор тадқиқотлар ва адабиётлар таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида қўзғалувчан қурилманинг янги конструкцияси таклиф этилди.
Шунингдек, қўзғалувчан қурилманинг такомиллашган вариантида пахта оқими ҳаракати назарий йўл билан ўрганилди, ҳаракат дифференциал тенгламалари тузилиб, Maple дастурида ечилди ва тегишли графиклар олинди. Графиклардан кўринадики, пахта оқимининг катта қисмини асосий қувурга йўналтириш натижасида қиялик бурчаги α3 = 600 рационал қийматида пахта оқимининг катта қисми асосий қувурга узатилади.
Шу орқали пахта тозалаш корхоналарида дастлабки қайта ишлашда хомашёнинг дастлабки сифат кўрсаткичлари сақлаб қолинади ва эркин толаларнинг сўрилган чанг ҳаво билан чиқиндиларга қўшилиб кетишининг олди олинишига эришилади.

How to Cite

Салохиддинова Махлиё Нурмухаммад қизи, Мурадов Рустам Мурадович, & Ахмедходжаев Хамит Турсунович. (2024). ҚЎЗҒАЛУВЧАН ҚУРИЛМА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ. ILM-FAN VA INNOVATSION RIVOJLANISH, 7(1), 85–93. Retrieved from https://ilm-fan-journal.csti.uz/index.php/journal/article/view/557
Ko'rishlar soni: 57