УСТКИ КИЙИМ ПАКЕТИДА ИСИТУВЧИ ҚАТЛАМЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Abstrakt
Мақолада устки кийимлар учун қўлланадиган иситувчи қатлам тур-лари, яъни табиий, синтетик ва аралаш толали материаллар, уларнинг қалинлиги, юза зичлиги, маълум ҳароратга мослиги, афзаллик ва камчиликлари ҳамда пакет намуналарининг ҳаво ўтказувчанлиги ва иссиқлик сақлаш хусусиятлари ўрганилган.
Иссиқлик сақловчи материалларнинг ташқи муҳитдан совуқ кириб келишига тўсқинлик қилиши ва тананинг иссиқлик мувозанатини ушлаб туришини эътиборга олиб, Ўзбекистон иқлим шароити учун мос бўлган устки кийим пакетини шакллантириш мақсадида авралик, астарлик ва иситувчи материал пакетининг ҳаво ўтказувчанлиги ҳамда иссиқликни сақлаш кўрсаткичлари асосида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича таҳлил олиб борилди.
Ҳаво ўтказувчан пахталик иситувчи қатламли пакет намунаси энг юқори кўрсаткич (70,7 дм3/см2с) қайд этди. Пар иситувчи қатламли пакет намуналари иссиқлик сақлаш хусусия-ти бўйича энг юқори натижани (63 %) кўр-сатди. Мақолада, шунингдек, болалар устки кийими учун пакет материалларини тан-лашда уларнинг қулайлиги, енгиллиги, гиг-роскопиклиги, ги поаллергенлиги, чидамлилиги ва об-ҳаво шароитига мослигини эътиборга олиш ва истеъмолчи талабини ўрганган ҳолда, материал пакетини тавсия этиш масаласи ўрганиб чиқилди