ТИРИК ПИЛЛАЛАРНИ ТУРЛИ УСУЛЛАРДА САҚЛАШДА ҲАРОРАТ РЕЖИМЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ
Abstrakt
Мақолада пиллаларни оммавий равишда тара-қутилар ва махсус янги конструкциядаги контейнерларда сақлашда пиллаларнинг турли қатламларида ҳарорат темпи ўзгаришини аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш шароитида ўтказилган тажриба тадқиқот натижалари келтирилган. Тирик пиллаларни сақлашнинг мавжуд усулидаги камчиликлар қайд этилган. Мавжуд усулда пиллаларни сақлашда улар қизиб кетишининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар кўрсатилган. Олинган натижалар тирик пиллаларни янги конструкциядаги контейнерларда 2-3 кун давомида курак билан ағдаришсиз сақлаш мумкинлиги ва пиллалар қатламлари орасидаги ҳаво ҳарорати мавжуд усулда сақлашдаги ҳароратга яқинлигини кўрсатди. Тадқиқот натижаларининг қўлланилиши пилланинг сифат кўрсаткичлари сақланишини таъминлайди. Бу эса республиканинг иқтисодий потенциали ошишига сабаб бўлувчи сифатли хом ипак маҳсулоти олиш имконини беради.